Мавсумий таътил кунларида ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, келажаги учун фойдали бўлган машғулотлар билан банд этиш-дангасалик, бекорчилик каби "душман"нинг асирига тушишининг олдини олади.
Шу маънода, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ҳарбий горнизони, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида айни кунларда болажонларга, шунингдек Маттиевлар ҳамда Очиловлар хонадони фарзандларига аъло кайфият улашиш мақсадида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди.
Эътироф этиш жоиз, Бухоро горнизони ҳарбий хизматчиларининг оркестр садолари, шунингдек, кўргазмали намойишлари тадбирни ўзгача руҳда ўтишига сабаб бўлди.