Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан республикамиз бўйлаб "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида ("янги Ўзбекистонда инсон қадри, халқ манфаати-энг олий қадрият!") хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан,Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан Оилавий болалар уйи фарзандлари, Меҳрибонлик уйи битирувчилари ҳамда васийлик ва ҳомийликка олинган болалар ҳолидан хабар олинди. Ташриф давомида ҳар бир хонадон фарзандини Мустақиллик байрами билан табриклаб, илиқ тилаклар билдирилди, шунингдек, болажонларга совға – саломлар улашилди.