Ҳавонинг илиши муносабати билан 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувлари Чирчиқ шаҳридаги «Нур» маҳалласидаги дўстлари билан имкониятни қўлдан бой бермасдан, бўш вақтларини биргаликда қизиқарли ва фойдали ўтказишга қарор қилишди. Сизнингча ўсмир ёшдагиларга нима кўпроқ ёқади? Албатта, жамоавий ўйинлар ва sport.Bir-ikki кун давомида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва маҳалла жамоалари ўйинга қизғин ҳозирлик кўришди. Шундан сўнг, ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин қизиқарли, кескин вазиятларга бой бўлди. Жамоа аъзолари ёш ва ҳаваскор спортчи бўлишига қарамасдан, яхши тайёргарлик кўрганлиги боис қизиқарли ўйинлари билан томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.