Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Когонлик 6 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга барча шароитларга эга замонавий уй-жойларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари M.Ҳамраев, Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ж.Шерназаров ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ёшларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширдилар.
Тадбирда сўз олганлар, янги хонадон соҳиб ва соҳибаларини қувончли кун билан самимий табриклаб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида вилоятимизда давомий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.