Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаментининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда тасарруфдаги Кармана туманида жойлашган “Ишонч” ва Қизилтепа туманида жойлашган “Табассум”, “Қизилтепа” оромгоҳларида 3-давра жараёнларидаги “Ҳарбий ватанпарварлик куни” тадбирлари ташкил этилди.
Ҳарбийлар билан учрашувда айниқса “Табассум” оромгоҳидаги болалар томонидан тайёрланган жанговор саҳна кўринишлари таҳсинга лойиқ.
Қизиқарли, ҳарбий ватанпарварлик руҳида ўтган учрашувларда ўз саволлари, фикрлари билан ҳамда саҳна кўринишларида фаол иштирок этган болажонлар ташкилотчиларнинг дипломлари билан тақдирландилар.