Сирдарё вилояти – Гулистон маъмурий марказида ўтган йилнинг декабрь ойида болалар шаҳарчаси ёпилган эди. У ерда тарбияланган 55 нафар болалардан 3 нафари ўз оилаларига қайтарилиб, 41 нафари 8 та оилавий болалар уйида тарбияланмоқда, 11 нафари эса таълим муассасаларига ўқишга кирди.
Бугунги кунда илгари Болалар шаҳарчаси эгаллаган ҳудудда болалар кутубхонаси ўз фаолиятини бошлаган.
2021 йилднинг декабрь ойида бўлса, Сирдарё вилоятидаги болалар уйи – "Гўдаклар уйи" ёпилган эди. Муассаса соғлиқни сақлаш вазирлиги балансида қолдирилган, ҳозирда у ерда болалар учун қайси муассаса фаолият юритиши масаласи мухокама қилинмоқда.
"Гўдаклар уйи"да 25 нафар болажонлар мавжуд эди. Муассаса ёпилишидан олдин болалар ота-оналари ва яқин қариндошларига қайтарилган,шунингдек, фарзандликка берилган.