Мусобақанинг барча иштирокчилари ёш жиҳатдан уч гуруҳига бўлинган бўлиб, уларнинг энг кичиги 10 ёшда, энг каттаси бўлса, 30 ёшда эди. Вилоят босқичига йўлланма олишни истаганлар кўп бўлди. Аммо Болтаевлар оиласи фарзанди Карина Тангатарова мазкур мусобақанинг мутлақ ғолибаси бўлди.
Каринани ушбу ғалаба билан самимий қутлаймиз ва ёш китобсеварлар танловининг вилоят босқичида омад тилаймиз!