Жорий йилнинг 30 декабрь куни Когон шаҳрида "Меҳр дафтари"га киритилган 8 нафар болажонларда мавжуд бўлган муаммоларнинг ечимини топиш ва уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида, ноутбук, планшет, компьютер, қишки кийимлар, дарс тайёрлаш учун парта ва стуллар, ўқув қуроллари ва байрам совғалари вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан топширилди.
Албатта, амалга оширилаётган бу каби ислоҳотли ишлар ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда Ватанга ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.