Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Адлия вазирлигида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун “Менинг ҳуқуқим” куни ташкил этилди

26.11.2021 1415

Бугун, 26 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Меҳрибонлик уйларининг 9-11-синф тарбияланувчилари учун “Менинг ҳуқуқим” куни ташкил этилди.

Маълумот учун: 1954 йил “20 ноябрь – Жаҳон болалар куни” сифатида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган ва ҳар йили ушбу кун бутун дунё болалар куни сифатида нишонланиб келинади.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари дастлаб вазирликнинг марказий аппаратидаги таркибий бўлинмалари иш жараёни билан танишиб, вазирлик кутубхонасига саёҳат қилишди.

Ёшлар вазирлик ва музей бўйлаб экскурция давомида ҳуқуқ муҳитига шўнғиб кетдилар, ҳуқуқшунослик тарихи, адлия тизими, органлари ва муассасалари билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, очиқ мулоқот давомида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, шунингдек уларнинг юридик таълимга ҳамда юридик соҳага бўлган қизиқишини орттириш мақсадида мутахассислар томонидан тақдимотлар ҳам ташкил этилди.

Ёшлар томонидан Тошкент давлат юридик университети, академик лицей ва юридик техникумларга ўқишга кириш учун топшириладиган фанлар тўплами, ўқиш жараёнлари ҳамда чет тилларига қўйилган талаблар бўйича берилган саволларга мутахассислар томонида атрофлича жавоб берилди. 

Тадбир сўнгида ёшларга вазирликнинг эсдалик совғалари, жумладан, ёшлар ҳуқуқлари бўйича “Ёшлар энциклопедияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоблари топширилди.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини Адлия вазирлигига ташриф буюриши, унинг тарихи ва фаолиятини ўрганиши ҳамда мутахассислар билан мулоқот қилиши уларни келажакда ҳуқуқшунослик касбини танлашига туртки бўлиб хизмат қилади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими