Мазкур марафон Миллий гвардия ташаббуси билан Қуролли Куч куч тузилмалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда барча иштирокчилар жамоа бўлиб ғолиблик учун курашдилар.
Халқимизда бўладиган бола бошидан маълум деб бежизга айтишмаган. Марафонда спортчи акалари билан бир қаторда узоқ масофага югуриб кетаётган болажонлар барча тадбир иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлишди. Юксаклик сари интилаётган бу ёш спортчилар келажакда халқаро мусобақаларда қатнашиб,юртимиз байроғини кўкларга кўтаришига умид қиламиз