Республикамизда “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” тадбирларига старт берилди // "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" муносабати билан пойтахтимиздаги 22 ва 30-сонли Меҳрибонлик уйларида Яшнобод ва Чилонзор тумани ФВБ бўлими ходимлари томонидан “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди. // Сирдарё вилоятида жойлашган Оилавий уйларда "Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш" мақсадида 15 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, электр ва газ таъминоти ташкилоти ходимлари билан ҳамкорликда профилактик йўриқнома ва кўргазмали машғулотлар ўтказилди. // Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида очиқ эшиклар куни ва "Уч авлод учрашуви" ўтказилди // Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди // Фарзанд тарбиясида мактаб ва ота-она ҳамкорлиги // “Уч авлод учрашуви” ўтказилди // "Ҳилпирайвер муқаддас байроқ" шиори остида тадбир ўтказилди. // Бухоро шаҳридаги 35-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун буносабати билан тадбир ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! 

Сирдарё вилоятида тутинган ота-оналарни малакасини ошириш курслари якунланди

3.9.2024 580

Сирдарё вилоятида тутинган ота-оналарни тайёрлаш ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган номзодлар билан машғулотлар якунланди. Машғулотлар жорий йилнинг 20-31 август кунлари Миллий гвардиянинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси базасида бўлиб ўтди. Курсни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг “Ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари олиб бордилар.
Ўқув курси бошланишидан аввал номзодларнинг эмоционал ва руҳий барқарорлик даражасини аниқлашга қаратилган психологик ташхислаш ишлари амалга оширилди. Ташхислаш ишлари натижаларига кўра, фарзанд асраб олувчиларга малака ошириш курсида ўқиш имконияти берилди.
Мазкур курслар ёрдамида тутинган ота-оналар малакали мутахассис, ижтимоий соҳа мутахассислари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиб, болани оилага қабул қилиш жараёнидан тортиб, то оила аъзоларининг ҳамда оиланинг янги аъзосининг бир-бирларига, янги муносабатларга, янги ижтимоий ҳаётга мослашиб, оилада руҳий соғлом муҳитни яратиш каби масалаларда ўз билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари, ота-оналарга фарзандларининг иқтидори ва ижодий қобилиятларини аниқлаш ва юзага чиқариш усуллари ўргатилди.
Курс якунида номзодлар икки босқичли имтиҳон топширишди. Биринчи босқичда тингловичлар тугалланган курс бўйича саволларни ўз ичига олган тест синовларини топширдилар. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, 2-босқичда боланинг ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ҳимояси масалалари бўйича суҳбат ўтказилди.
Курсларни муваффақиятли тамомлаган тутинган ота-оналарга сертификатлар топширилди.