Бугун ва эртага бутун Ўзбекистонда бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам ҳукумат қарорига мувофиқ “Маҳалла обод – юрт обод” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Пойтахт мактаблари ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ўтказилаётган мазкур хайрия тадбирларида ўқитувчилар билан биргаликда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасининг таълим муассасаларига бириктирилган инспектор-психологлари ҳам иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ҳамда мактабни янги ўқув йили учун ободонлаштириш истагидан руҳланган ҳарбий хизматчилар ва ўқитувчилар ҳудудни қуриган новда ва барглардан тозалашмоқда, гул ва дарахтлар экишмоқда. Бир сўз билан айтганда билим даргоҳини янада гўзал бўлишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.