Қашқадарё вилояти Касби туманида истиқомат қилувчи Лазизбек Тоҳирович ва Ҳулкар Баҳодировнанинг олти фарзанди– Жавлонбек, Нуржаҳон, Мадинабону, Сабрина, Ғофурбек ва Манзура бўш вақтларини бирга ўтказишни ёқтиришади. Куни кеча болажонлар ва уларнинг ота-оналари Ҳазрат Султон Мирхайдар мақбарасини зиёрат қилдилар. Мажмуада жойлашган мақбаралар бир неча асрлар давомида босқичма-босқич шаклланган. Мазкур некрополь кўз олдимизда учта ҳовлидан иборат ёпиқ майдон билан кесишган ва ярим очиқ жойлар тўплами шаклида намоён бўлади. Мажмуанинг қадимий пойдевори ХI – XVI асрларга оид Султон-Мир-Ҳайдар мақбарасига тегишлидир.