Тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғисиз қолган ва “Меҳрибонлик” уйида таълим-тарбия олган икки нафар ёшга яқинда уларига ажратилган хонадонлар калитлари топширилди. Мухтасар айтганда, байрам қилишга арзирли сабаб бор. Чунки бу янгилик ҳар икки ёшнинг ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири ҳисобланади. Қаҳрамонларимиз – Асадбек Абдухоллоқов Яйпан туманида, Абдухолиқ Бурхониддинов эса Фарғона шаҳрида яшайди.
Калитлар Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари иштирокида топширилди. Йигитлар етим ҳамда ота-она қарамоғисиз қолган болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Ҳукуматимизга миннатдорчилик билдиришиб, уй-жойга эга бўлиш – катта ҳаётга қўйилга энг собит қадам эканлигини таъкидладилар.