Юртимиз келажаги бўлмиш ҳар бир ўсиб келаётган ёшларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши айни вақтда жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор вазифа ҳисобланади. Ёшларни касб танлашга йўналтириш, жамиятда ўз ўрнини топиши эса муҳим аҳамият касб этади.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бухоро ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Ромитан тумани Газли шаҳарчасида жойлашган 36-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари ўртасида "Мен ватанпарварман" шиори остида кўрик танлов ўтказилди.
Ушбу кўрик танловда ғолиб бўлган жамоалар Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.