Ватанпарварлик ойлиги доирасида жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти бўйича ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди.
Ўқувчи ёшларнинг маънан юксалиши ва теран фикрлай олишида катта рол ўйнайдиган тарихий ва бадиий китоблар совға қилинди.
Қисм бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тарбияланувчилар кўнглини шод айлаб жўшқин кайфият бахш этди.