Бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни интеллектуал салоҳиятли, мард ва жасур, инсонлар бўлиб улғайишида хизмат қилиб келмоқда. Ўғил-қизларни ватанпарварлик руҳида камол топтиришда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармасининг инспектор психологлари томонидан ҳудудларда ёшлар, уюшмаган ёшлар ва оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш меҳанизми йўлга қўйилган бўлиб, ёшлар ўртасида турли ватанпарварлик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон СОС болалар маҳалласи Самарқанд филиалида ўтказилган тадбир ҳам айнан шу мақсадларга қаратилиди. Йиғилганлар учун ҳарбийлар томонидан турили кўргазмали чиқишдар ва кўринишлар намойиш этилди. Айниқса, ташкил этилган қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, мутахассисалар томонидан қуролларни қаерда ва қандай ишлатиш тартиблари тшғрисида берилган маълумотлар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Албатта, ҳудудларда ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирлари ёшларни бир мақсад сари бирлаштириб, уларнинг қалбида ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.