Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар ўртасида оммавий спорт ўйинларини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ўртасида “Соғлом ҳаёт - бахтли келажак гарови!” шиори остидаги ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ўтказилди.