Дам олиш куни Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида истиқомат қилувчи “Манзура она”, “Муқаддам она” ва “Янги Ўзбекистон” номли Оилавий болалар уйларининг 24 нафар ўғил-қизлари учун пойтахтимизга экскурция ташкил этилди.
Йўл-йўлакай ҳарбийлар ва болажонлар Ватан, болалик ҳақида қўшиқ ҳамда шеърларни ким кўпроқ билиш каби ўйинлар билан ўзаро беллашди. Болажонлар шаҳарнинг энг гўзал масканларидан бири – “Тошкент ситй” боғига ташриф буюрди. Саёҳат давомида гўзал қирғоқлар бўйлаб сайр қилиб, машҳур Диснейландни эслатувчи шаҳар кўчаларида суратга тушишди.
Унутилмас таассуротларга эга ўғил-қизлар уйларига мамнун ҳолда қайтдилар.