Куни кеча Миллий гвардия ва Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази томонидан Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи 7 та оиладан 60 нафар ўғил-қизларнинг Тошкентга саёҳати ташкил этилди. Қизиқарли таассуротларга бой бўлган саёҳат давомида болалар Анҳор истироҳат боғида ҳам бўлишди. Ҳар хил диққатга сазовор, кўнгилочар ўйингоҳларда ўтказилган бу кун болажонларга бирдек манзур бўлди