Чирчиқ шаҳридаги 14-болалар уйи учун душанба куни болалар учун қувончли воқеа билан бошланди. Тошкент фармацевтика институти талабалари янги йилни биргаликда нишонлаш учун пойтахтдан келишди.
Тошкент вилояти Миллий гвардияси бошқармасининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда талабалар тадбирга жиддий тайёргарлик кўрдилар: зални ва арчани байрамона безатишди.Саҳна кўринишлари, танловлар тайёрладилар ва шунингдек, байрамона таомлар ва совғалар тайёрлади.
Кун ажойиб ўтди. “Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчилари ва тарбиячилар ўзларининг ҳис туйғуларидан чин дилдан хурсанд бўлишди, талабалар ва ҳарбий хизматчилар эса болаларнинг бахтли юзларига қараб қувонишди.