Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан бўлиб ўтган тадбир фотолавҳалари билан бўлишдилар.
Болалар бироз бошқача кўринишда ноанъанавий тадбир ташкил этишга қарор қилдилар ва спорт мусобақасини ташкиллаштирдилар. Мусобақа Давлат мадҳиясини жўрликда ижро этиш билан бошланди.
Болажонларнинг сўзларига қараганда улар ўзларининг куч, эпчиллик ва жисмоний тайёргарликларини намойиш этишни, шунингдек, ғолибларни тақдирлаш маросимида ҳудди ҳақиқий халқаро спорт мусобақаларидек Давлат мадҳиясини эшитишни исташган. “Қувноқ стартлар” да иштирок этиш учун болалар гуруҳларга бўлиндилар. Мусобақалар арқон тортиш, халқалардан қопларда сакраш сингари бир неча босқичда бўлиб ўтди. Мусобақа якунларига кўра ғолиблар кубок билан тақдирландилар.