Пойтахтимиздаги «Экобозор» мажмуаси вакиллари томонидан Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўйин майдончасида кечани ўтказишга таклиф этилди. Бу ердаги ўйин машиналари, тўплар ва юмшоқ квадратчалар билан тўлдирилган «ҳовузлар», тоққа чиқиш ва сакраш учун барча турдаги жиҳозларга эга баландлик ва ўйин майдончалари болажонларга жуда манзур бўлди. Уйга қайтишдан олдин ўғил қизлар мазали таомлар билан безатилган дастурхонга таклиф этилди.
Хайрлашув чоғида ташкилотчилар болажонларга эзгу тилаклар билдириб, аъло баҳоларга ўқишларини тилади. Тарбияланувчилар ҳам ўз навбатида, яратилган имконият учун миннатдорчилик билдиришди.