Бу борада ички туризм имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, саёҳатга чиқиш албатта, кишига ўзгача завқ, фахр-ифтихор бағишлайди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши бошчилигида "Оилавий болалар уйи" фарзандлари учун Жондор туманида жойлашган “Қиз биби” зиёратгоҳига саёҳат ташкил қилинди.
Ташкил этилган ушбу саёҳат ва зиёратдан кўзланган мақсад, Ватанимизнинг шонли тарихига ҳурмат, меҳр-муҳаббат туйғуларини янада ошириш ҳамда табияланувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат.
Бундай эътибордан барча саёҳатчилар мамнун бўлиб, кўтаринки кайфиятда зиёратдан қайтишди.