Ангор туманида "Маънавият фестивали" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Янги Турмуш маҳалласида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг, пойтахтимиздан эл севган санъаткорлар, актёрлар ва сўз усталари, шоирлар ва ижодкорлар 8 нафар болани ўз қарамоғига олган Комил Ҳошимов ва Замира Нормуродовалар хонадонига ташриф буюриб, болажонлар билан дилдан суҳбат қуришди. Таниқли санъаткорлар ва кино актёрларининг Оилавий болалар уйига ташрифи болажонларда илиқ таассурот қолдирди.