Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиғи Л. Яхшиликов Навоий вилоятига хизмат сафари доирасида вилоятнинг Кармана туманида жойлашган «Янги замон болалари» Оилавий болалар уйида болаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ушбу оилада Дилбархон опа ва Ғуломжон ака тўрт нафар қиз ва бешта ўғил фарзандни вояга етказмоқдалар. Оила фарзандлари ва ота-оналар ёзги таътил кунлари қандай ўтаётганлиги, оилавий байрамлар қандай нишонланиши, кечки пайтги китобхонликлар ва ҳамма дастурхон атрофида йиғилгач бир пиёла чой устидаги самимий суҳбат қуриш анъанаси ҳақида гапириб беришди. Миллий гвардия вакили ўз навбатида, ота-оналар ва болаларга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қандай давлат дастурлари амалга оширилаётгани ҳақида маълумот бериб, болаларнинг хоҳиш-истаклари билан қизиқди.