Миллий гвардия Наманган вилояти бошқармаси, Норин тумани ҳокими ҳамда масъул вакиллар томонидан тумандаги Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги йил кайфиятини улашиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган телевизор ва байрам совғалари топширилди.
Болажонлар ҳам ўз навбатида ўзлари ёд олган шеърлари орқали миннатдорчиликларини изҳор қилишди. Айниқса байрам қаҳрамони Қорбобо томонидан берилган янги йил совғалари болажонларга олам-олам қувонч улашди.