Қашқадарё вилоятида ҳам 14 та “Оилавий болалар уйлари” ўз фаолиятини йўлга қўйган. Вилоятга Республика ишчи гуруҳи таркибида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, Миллий гвардия Қашқадарё вилоят бўйича бошқармаси бошлиғи полковник У.Азимов, вилоят қўриқлаш бошқармаси бошлиғи подполковник М.Мухсимовлар Қарши шаҳридаги “Арал-овул” МФЙда Ш.Суюнов томонидан ташкил этилган “Оилавий болалар уйи”га ташриф буюрдилар. Ташриф давомида, болалар билан қизғин суҳбат қурилди ва уларга эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, оила муҳитида тарбия топаётган таълим муассасаларини битирувчилари бўлган қизлар билан суҳбатда уларнинг қайси касбга қизиқиши тингланиб, келгусида Миллий гвардия бўлинмаларига хизматга қабул қилиниши юзасидан фикр мулоҳозалар билдирилди.