Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Наманган вилоятида фаолият юритаётган "Фирдавс" махсус боғча-мактабга ташриф буюриб тарбияланувчилар ҳолидан хабар олинди. Мазкур ихтисослаштирилган боғча-мактаб имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган бўлиб,бу ерда 10 нафар 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар тарбияланиб келинмоқда.
Ташриф мобайнида мазкур муассасада яратилган шарт-шароитлар, болажонларнинг тарбияси ҳамда психологик-руҳий ҳолати билан яқиндан танишилди.