Фарғона давлат университетида таҳсил олаётган Меҳрибонлик уйи битирувчиларини ижтимоий ҳимоя қилишга бағишланган йиғилишда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси масъул ҳарбий хизматчилари ҳамда мазкур университет проректори Ф.Отақулов иштирок этди. Тадбир давомида университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув-моддий базаси, Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.