Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган «Бинафша» болалар соғломлаштириш оромгоҳида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва «Қўриқлаш» ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида шу кунларда ёзги таътилни оромгоҳда ўтказаётган болалар учун ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Миллий гвардия қурол-яроқ аслаҳалар кўргазмаси ўғил-қизларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ҳақида, Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлни танлаган ёшлар ҳақидаги ҳикоялари тадбирга шукуҳ бағишлади.
Тадбирда, болаларга камондан ўқ отиш бўйича кўникмалар берилди. Шунингдек, тадбир давомида шахмат, тенис ва фудбол ўйинлари бўйича беллашув ташкил этилди. Беллашув ғолибларини фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.