Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

Улғайиб келаётган авлодни тарбиялаш – миллий кадрларни тайёрлашнинг илк поғонаси

4.11.2023 1182

Малакали, ўз ишини яхши билган мутахассислар давлатнинг ва иқтисодиётнинг исталган соҳаси учун жуда зарур. Зеро, юқори малакали кадрлар мамлакат тараққиёти, эл-юрт фаровонлигига жуда катта ҳисса қўшади. Мутахассис тайёрлашнинг биринчи поғонаси – улғайиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама ривожланган шахс қилиб, дунёқараши кенг, билимдон, зийрак, жисмонан кучли, чаққон қилиб тарбиялашдир.
Бугун Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйида Миллий гвардия вакиллари болаларни спорт билан шуғулланиши, расм чизиш, рақс, китоб мутолаа қилиш ва бошқа машғулотлар ўтказишга қаратилган қатор тадбирлар уюштирди.
“Меҳрибонлик” уйи ҳудуди бир нечта майдончаларга ажратилди. Мисол учун, майдончалардан бирида болалар куч синашиб, арқон тортишди ва тош кўтаришди. Бошқа майдончада иштирокчилар қўлни белга қўйган ҳолда тиш билан дўппи кўтаришди. Миллий спорт турлари билан шуғулланиш шу даражада қизғин ўтдики, ёш курашчилар ва “лянка” ўйини ҳаваскорлари намойишлар кўрсатишди.
Шунингдек, бир томонда рассомлар танлови ҳам бўлиб ўтди. Болалар ва қизалоқларга экология, атроф-муҳитни ҳимоялаш мавзусида расмлар чизиш вазифаси берилди. Яъни, танлов иштирокчилари нафақат рассомлик қобилиятини намойиш қилиш, балки экология масаласи ҳақида билимини кўрсатиши керак эди. Болалар ситқи дилдан ҳаракат қилишди. Энг яхши расмлар “Тозалик” лойиҳасига жўнатилади ва ижтимойи тармоқлардаги лойиҳанинг ахборот ресурсларига чиқарилади.
Маънавият ва маърифат машғулотлари залида эса болалар ва қизалоқлар чинакам театрлаштирилган спектакль намойиш этишди. Театрлаштирилган миниатюралар томошабинларга нафақат болаларнинг роль ўйнашдаги қобилияти ҳақида хулоса қилиш имконини берди. Биринчи навбатда ёш истеъдодлардан миллий анъана ва урф-одатларни, жумладан, меҳмондўстлик анъаналари, тўй маросими ҳамда миллий таомлар, қўшиқлар, рақслар ва аския маҳорати кабиларни билиши талаб этилди.
Кўтаринки кайфиятда “Меҳрибонлик” уйи барча тарбияланувчиларини қамраб олган, танлов ва мусобақаларга бой тарзда ўтган тадбир ўз ниҳоясига етди. Спорт мусобақалари ғолиблари медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, бошқа танлов иштирокчилари ҳам совғасиз қолмади. Миллий гвардия Марказий девони вакиллари болаларга совға ва мукофотларни топшириб, ҳар бир қатнашувчига фаол иштироки ва ҳаракати учун миннатдорчилик билдиришди.