Андижон шаҳрида жойлашган 1 – сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчилари жуда ажойиб ишга қўл урдилар. Улар ўз қўллари билан байрам табрикномаларини тайёрлаб қуролли кучларимиз таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ва ходимларга тақдим этдилар. Болалар юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги посбонларига самимий тилакларини билдиришди.