Жорий йилнинг 4-18 февраль кунлари Бухоро viloyatida вояга етмаган болаларни васийлик, ҳомийлик ва патронатга олган ва олиш истагини билдирган ота-оналарга зарур ҳаётий билимлар бериш мақсадида ўқув-курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курси якунида ота-оналарнинг вояга етмаган болалар билан ишлашда янги психологик методлардан фойдаланиш, болалар ўртасида турли кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишини олдини олиш юзасидан эгаллаган билимлари синовдан ўтказилиб, 2 ҳафта давомида малака оширган 42 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди.