Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси психологлари томонидан Қува туманидаги Матмуродовлар ҳамда Ҳакимовлар оилаларида тарбия топаётган фарзандларнинг ҳолидан хабар олиниб, улар билан якка тартибда ва жамоавий психологик ҳамда психодиагностик йўналишда суҳбатлар олиб борилди.
Дилдан кечган суҳбат давомида балоғат ёшида юзага келувчи ўзаро мулоқотдаги муаммолар, ўзгаришлар юзасидан тушунчалар берилди. Шу билан бир қаторда, таълим ва тарбия жараёнлари мутахассислар томонидан ота-оналарга фарзанд тарбияси борасида зарур кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда.