Қўштепа туманидаги “Мустақил оилам келажагим пойдевори” ва “Оилам бахтим- қувончим” оилавий болалар уйларининг ҳозирда дарсдан, уй вазифаларидан бўш, деярли барча вақтини турли ҳил ўйинлар билан мароқли ўтказаётган фарзандлари билан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари маданий кўнгилочар ва спорт мусобақаларини ўтказмоқда.
Шунингдек, болалардан психологлар хабар олгани келиб туришади, улар томонидан суҳбатлар, психологик тест ва ўйинлар ўтказишади. Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад болаларни ҳар томонлама етук шахс этиб тарбиялашга кўмаклашишдан иборат.
Яқинда бўлса Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник A. Мусинов бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар оилалавий болалар уйларига ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад болаларнинг ёзги таътили қандай ўтаётгани, таътили пайти қандай орзу-истаклари борлигини билиш эди. Мулоқот натижасида “йўл харитаси” тузилиб, масъул ҳарбий хизматчи ва ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.