Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 37-сонли мактабда ўқувчи ёшлар ва Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари томонидан ташкиллаштирилди.
Тадбирда фахрийлар ёшларга ўзларининг кўп йиллик тажрибаси ҳамда сўнги йилларда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида гапириб, ёшларнинг саволларига батафсил жавоб беришди.
Бу каби тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ҳисини мустаҳкамлаш ҳамда уларда ҳарбий касбга бўлган қизиқишни уйғотишдан иборат.