Қўқон шаҳар ҳокими Маъруф Усмоновнинг Меҳрибонлик ҳамда Оилавий болалар уйларида тарбияланувчи болалар, шунингдек, тутинган ота-она билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш сектор раҳбарлари, Президент Халқ қабулхонаси, Миллий гвардия ва Прокуратура органлари вакиллари ҳам иштирок этди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган суҳбат давомида болалар билан суҳбат ташкил этилиб,уларнинг фикр-мулоҳазалари, қизиқишлари тингланди ва мавжуд муаммолар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Учрашувдан сўнг, болалар учун маданият ва истироҳат боғига экскурция ташкил этилди.