Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Ислом Каримов номидаги театр ва концертлар саройида вилоятдаги Оилавий болалар уйлари, ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий хордиқ олишларини таъминлаш мақсадида маданий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирнинг биринчи қисмида, болажонлар Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров билан ўзларининг таътил кунларидаги таассуротлари ҳамда келажакдаги мақсадлари борасида самимий суҳбат қуриб, соҳа вакиллари томонидан ўзларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида, вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан ижро этилган Саид Ахмаднинг "УФҚ" романи асосида тайёрланган спектакл намойиш этилди. Тинчликнинг қадрига етиш, болалар қалбида ватанпарварлик туйғуларини сингдиришдан иборат бўлган ушбу спектакл болажонларда катта таассурот қолдирди.