Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Миллий гвардия инспектор-психологлари учун ташкил этилган ўқув-семинари якунланди / / Андижон шаҳридаги 2-сон Ихтисослаштирилган мактаб интернатида спортнинг камондан ўтиш тури бўйича маҳорат дарслари ҳамда беллашувлар ўтказилди / / Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш, ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди // “Меҳрибонлик” уйлари битирувчилари ва Оилавий уйлар фарзандларининг талабалар турар жойларидаги яшаш шароитлари ўрганилди / / Ёш спортчилар халқаро мусобақада иштирок этишди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик dan ўтказилди / / Ватанга меҳр оиладан бошланади / / Оилавий уй фарзандлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди / / Миллий гвардия ва мактаб ҳамкорлиги  / / Мактабларда фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди / / Шофиркон туманида навбатдаги ватанпарварлик тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / /  Хива шаҳридаги Ичан қалъа тарихий обидасида оталиққа олинган ёшлар учун ватанпарварлик тадбири ташкил этилди / / Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга йўналтириш, ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч туйғуларини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди / / Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар вазиятининг таҳлили бўйича ҳисобот тақдимоти // Таҳлил соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан адолатли фойдаланиш бўйича сезиларли ютуқларни, шунингдек, болаларни ҳимоя қилиш борасида қонунчиликдаги мислсиз ўзгаришларни кўрсатади / / 2021 йил 9 августдан 2024 йил 8 октябрь ҳолатига кўра «СОС Ўзбекистон Болалар Маҳаллалари» Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси ва Оилавий болалар уйларида 2880 нафар бола (қариндошлар, дўстлар, васийлик ва ҳомийлик остида) тарбияланмоқда / / Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ва маҳаллий ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди / / Мактабларда ўқувчи-ёшлар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда / /  Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Нукус ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Оилавий уйларининг фарзандлари ва уларнинг синфдошлари учун маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди / / Байрамингиз муборак, азиз устозлар! / / Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мустақил ҳаётга тайёрланмоқда 

"Меҳрибонлик" уйи битирувчилари янги бинолардан шинам уй-жойлар билан таъминланмоқда.

14.5.2022 1326

"Патанатомия страни Уз" Telegram каналида Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласи "Меҳрибонлик" уйи битирувчилари учун турар-жойга айлантирилаётгани ҳақида хабар эълон қилинган.
Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бундан уч кун аввал, Facebook ижтимоий тармоғида"Олеся Архипова" номли тахаллус остида эълон қилинган постга жавобан Mehribonlik.uz сайтида Миллий гвардиянинг расмий баёноти эълон қилинган эди. Мурожаатда давлатимиз раҳбарининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Меҳрибонлик" уйлари битирувчилари шаҳар ва туманларда қурилган кўп қаватли уйлардан уй-жой билан таъминланаётгани келтирилиб ўтилган.
Давлатимиз раҳбарининг қарорини аниқ ва пухталик билан амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги низоми тасдиқланган.
Мазкур ҳужжатлардан келиб чиқиб, 2021 йилнинг август ойидан жорий йилнинг май ойигача бўлган даврда республика бўйлаб, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам таълим муассасаларининг 757 нафар вояга етган ўқувчиларининг 710 нафари уй-жой билан таъминланган.
Биргина Тошкент шаҳрида бугунги кунда 157 нафар ўғил-қиз хонадонга эга бўлди (яна 16 нафар боланинг уй-жой масаласи ҳал этилмоқда). Пойтахтдаги Меҳрибонлик уйларининг битирувчиларига ажратилган барча хонадонлар янги бинолардан бўлиб, "қути" шаклида эмас, балки тўлиқ таъмирланган, мебель ва уй-рўзғор буюмлари билан жиҳозланган.
Қуйида Миллий гвардия ва Тошкент ҳокимлигининг ахборот ресурсларига ҳаволалар келтирилган бўлиб, у ерда Меҳрибонлик уйи битирувчиларининг қандай шароитдаги уй-жой билан таъминланаётганлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин:

https://t.me/Mehribonlikuz/164

https://t.me/Mehribonlikuz/174

https://t.me/milliygvardiya_toshkentshahar/6172

https://t.me/poytaxt_uz/16338

https://t.me/milliygvardiya_toshkentshahar/5207

https://t.me/milliygvardiya_toshkentshahar/5217

Ҳурматли юртдошлар, сизлардан "Меҳрибонлик" уйларига оид маълумотларни жамоатчилик муҳокамасига қўйишдан аввал, унинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилишингизни сўраймиз.
71-236-52-08 ёки 71-236-52-09 рақамлари орқали батафсил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.