Марғилон шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий ҳизматчилари томонидан иккита компютер ва телевизор туҳфа қилинди. Болалар ва тарбиячиларга совғалар жуда манзур бўлди ва миннатдорчилик билдиришди. Компютер ва интернет таълим, телевизор эса қизиқарли фильмлар ва информацион дастурларни томоша қилиш учун зарур бўлган техника воситаларидир.
Шу билан бир қаторда, ҳарбий хизматчилар Марғилон шаҳрида жойлашган меҳрибонлик уйига тез-тез ташриф буюрадилар. Дам олиш кунлари ҳар қандай юзага келадиган кундалик муаммоларни бартараф қилиш, ҳафта ичида эса тадбирларни ташкил этишга кўмаклашиб, бу билан биргаликда ўғил ва қизлар билан суҳбатлашишади. Бу каби ташрифлар тарбияланувчиларга ўзгача кайфият улашмасдан қолмайди. Айниқса, бу каби учрашувлар вақтида болалар гвардиячилар билан ўз ҳаётий воқеаларини баҳам кўришади ва бу нарса уларга худди ўз отасидан маслаҳат сўрашдек имконни беради.