Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида жорий қилинган янги тизим доирасида жойлардаги ҳокимликлар, Халқ таълими, Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида жойлашган 4-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланган 2 нафар битирувчиларга давлат томонидан ажратилган, тўлиқ жиҳозланган ва барча қулайликларга эга бўлган намунали хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.
Шу билан бир қаторда, Убайдуллаевалар оиласи ҳам мазкур даргоҳдан 10 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олиб, оила аъзоси сифатида қабул қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятидаги ушбу меҳрибонлик уйидан шу кунга қадар 9 нафар ўғил-қиз ўз оиласига қайтарилиб, 48 нафар тарбияланувчилар ота-она меҳрига ва оила муҳитидаги шароитга эга бўлдилар.