Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган вазирлик тасарруфидаги “Меҳрибонлик уйлари” болалар соғломлаштириш оромгоҳида бўлди.
Вазир Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг дам олишлари учун яратилган шароитлари билан танишди.
Айни вақтда Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, Юнусобод туманидаги 21-сонли ҳамда Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйларидаги болалар дам олаётган мазкур оромгоҳнинг моддий-техник базаси ва фаолияти ўрганилди.
Болалар билан ёз мавсумини унумли ўтказиш мавзусида суҳбатлашилди.
Манба: Xalq taʼlimi vaziri