Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Мудофаа вазирлиги иштирокида "ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ, БИР ЖОН" шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида фахрий қоровул бўлинмасининг чиқишлари, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилиб, махсус бўлинмалар томонидан турли жанговар чиқишлар ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: