Хоразм вилоятида жойлашган Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларининг навбатдаги 8 нафари ўз оиласига эга бўлдилар. Ушбу ўғил-қизларни тарбиясига олган Исмаиловлар оиласи халқимизга хос эзгу ишга қўл уришлари муносабати билан, яқинлари, маҳалла фаоллари ва масъул вазирликлар вакиллари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий қилинган янги тизим бўйича бугунга қадар ушбу муассасадан 23 нафар ўғил-қизлар оила шароитига ва 5 нафар болажонлар ўз ота –онаси бағрига қайтарилди.