Бугун 30-Меҳрибонлик уйида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Республика эстрада ва цирк коллежи директори ўринбосари Г.Шувалова, Болалар психологияси маркази психологлари, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник M.Хўжаназарова, қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этишди.
Болалар бу кунга пухта тайёргарлик кўришди. Уларни хореограф В.Гордиэнко, режиссёр Ф.Усмонхўжаэва ва унинг ўринбосари Ф.Габбасовалар биргаликда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ёшлар ва болалар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи шеър ва қўшиқлар, рақс композициялари, театрлаштирилган саҳналарни ўргатдилар. Ўқувчилар уруш пайтида халқлар бошига тушган синовлар, Иккинчи жаҳон уруши фронтларида қатнашган ватандошларимизнинг қаҳрамонликлари, ўзбек халқининг урушга қўшган ҳиссаси, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва Ўзбекистонга эвакуация қилинган минглаб болаларнинг ўзбек оилалари ўз бағрига олгани ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли кинохроника ва бадиий фильмлардан парчалар намойиш этилди.
Концерт дастуридан сўнг Миллий гвардия қўмондони сўзга чиқиб, байрам билан барчани табриклади. Намойиш этилган саҳна кўринишлари томошабинларнинг ҳар бирининг қалбидан жой олганини таъкидлаб, келгуси йил фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги нишонланадиган михим санада, тарбияланувчиларга катта саҳнада ўз истеъдодларини намойиш этиш таклифини берди.
Тадбир эсдалик учун суратга тушиш ва кечки чой устида суҳбат билан якунланди, болалар эса ўзларининг орзу-истаклари билан ўртоқлашди.