Ватанпарварлик ойлиги доирасида ёш авлод онгида харбий ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан "Баркамол авлод" спорт мажмуасида спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича Наманган вилояти биринчилиги ўтказилди.
Ушбу мусобақа ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг бадиий чиқишлари ва кўргазмалари билан янада қизиқарли тус олди.
Спорт мусобақалари: Камондан отиш бўйича Наманган вилояти чемпионати ёшларда спортга бўлган қизиқишни ошириш ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилди.
Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг мардлиги ва фидойилигини улуғлаш билан бирга, ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришга йўналтирилган. Янги Ўзбекистон армияси – мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлигининг мустаҳкам таянчидир!