Келажагимиз эгалари бўлган ёшларда ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий-таҳлилий фикрлаш, мослашувчан, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида “Меҳр улашинг” акцияси доирасида «Янги йилим – яхши йилим» номли ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Танлов шартларига кўра, мамлакатимизда амалга оширилиб келаётган бунёдкорлик ишлари ва келажак ҳақидаги тасаввурларини қоғозга туширдилар. Жиззах Давлат педагогика институтининг ўқитувчиларидан таркиб топган ҳакамлар ижодий ишларни баҳолашда мавзуга янгича талқинда, эркин ёндашилганига ва фикр-мулоҳазалар сўзлар ва тасвирлар орқали қанчалик очиб берилганига эътибор қаратдилар.
Танловда «Энг яхши чизилган расм» ва “Энг яхши ёзилган иншо” номинацияларида ғолиб бўлган тарбияланувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар тарбияланувчиларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга, фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.