Чирчиқ шаҳри камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда  / / Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ота-оналар иштирокида очиқ мулоқот тадбири ташкил этилди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди / / Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди / / "Оила-маҳалла-мактаб" тизими амалда  / / “Хавфсиз мактаб” концепциясини жорий этишга эътибор қаратилмоқда / / «Мактаб-оила-маҳалла» занжирини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар / / Махсус репортаж : Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилмоқда / / Оилавий болалар уйлари фаолияти, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ички кечинмалари билан танишишингиз мумкин / / Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги нишонланди / / Термиз туманидаги 16-сонли мактабда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди / / «Турон йўлбарслари» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси / / Ўқувчи ёшлар ўртасида “Халқ билан армия - бир тану, бир жон” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди / / Миллий гвардия ходимлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорликда Жиззах ва Сирдарё шаҳридаги Оилавий уйлар фаолияти кўздан кечирилди / / Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди / / Фарғона шаҳридаги 11-сонли умумтаълим мактабида "Навоийхонлик кечаси" бўлиб ўтди / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари ҳамда прокуратура масъуллари ҳамкорлигида Сариосиё туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабимда жиноят бўлмайди!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди / / Жиззах шаҳридаги 31-сонли мактабда "Мен ватанпарварман" шиори остида тадбир ўтказилди / / “Фарзандим жигарбандим” кўрсатувининг 107-сони 58-сонли умумтаълим мактабидан тайёрланди / / Инспектор-психологлар uchun ўқув семинари / / Milliy gvardiya Фарғона вилояти бўйича бошқармасида мактаб ўқувчи ёшлари va ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари uchun ватанпарварлик тадбири ташкиллаштирилди / / Маънавий-маърифий va спорт тадбирлари ўтказилди / / Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари томонидан Фарғона шаҳридаги 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар мактабида камондан отиш бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилди / / Ёшлар учун ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда / / "Ватан таянчи" сардорлари учун ўқув-семинари ташкил этилди / / Мактабларда гиёҳвандликнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда / / Ҳарбий қисмда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ҳамда "Уч авлод учрашуви" ўтказилди

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА - ЯНГИЧА ТИЗИМ

10.8.2021 1391

Бугун 10 август куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида  “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарорининг мазмун моҳияти, шунингдек ушбу йўналишда тубдан янгиланган тизимни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган вазифаларни  шахсий таркибга етказишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Меҳрибонлик уйлари мутасадди раҳбарлари, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, васийлик ва ҳомийлик органлари масъул ходимлари, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган фуқаролар, ушбу йўналишга масъул бўлган Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлари, шунингдек журналистлар иштирок этишди.

 Йиғилиш давомида Миллий гвардия қўмондони юртбошимиз раислигида
28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича ўтказилган видеоселекторда аниқ вазифалар ва мақсадли йўналишлар белгилаб берилгани тўғрисида эслатиб, ушбу йўналишда тарихий аҳамиятга эга бўлган  янги тизимнинг мазмун-моҳиятини бир қатор мисоллар билан ёритиб берди.

Очиқ мулоқот тарзида давом этган йиғилиш мобайнида ҳамкор вазирликлар мутасадди раҳбарлари сўз олиб, Меҳрибонлик уйлари тўғрисида Миллий гвардия қўмондони томонидан таъкидлаб ўтилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими тўғрисидаги таклифларини қўллаб-қувватлаган ҳолда келгусида ҳамкорликдаги ишларни жадаллаштиришга ва  янги босқичга олиб чиқишга сўз бердилар.

Самимий руҳда давом этаётган ва ёшлар тақдири билан боғлиқ муҳим масалаларнинг ечими ўртага ташланганидан тўлқинланган Меҳрибонлик уйлари раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, Меҳрибонлик уйларининг фаолият юритиши Янги Ўзбекистонимизга ярашмаслигини, шунингдек олийжаноб халқимиз томонидан Оилавий болалар уйлари ташкил қилиниши оқибатида мамлакатимизда “етим” деган тушунчага барҳам берилишига ишонч билдирдилар.

 Хулоса сифатида шуни таъкидлашимиз жоизки, Миллий гвардия ва жорий қилинган янги тизимга билдирилган ишонч мазкур йўналишга масъул бўлган барча ҳарбий хизматчи ва ходимларимизга катта масъулият юклаш билан бирга ушбу муқаддас бурчни адо этишда фахр ва ифтихор бағишлайди.