Гулистон шаҳрида жойлашган "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларининг 6 нафари оила аталмиш муқаддас даргоҳга эга бўлишди. Гулистон шаҳар, "Дўстлик" маҳалласи, Миришкорлар кўчаси 45-уйда истиқомат қилувчи Ахмедовлар оиласи етимликни олдини олиш ҳамда меҳрга ташна қалб эгаларига меҳр-мурувват кўрсатиш мақсадида берган аризаси қаноатлантирилиб, мазкур хонадонда "Янги Ўзбекистон болалари" номли навбатдаги оилавий болалар уйи ташкил этилди. Меҳрли қалблар уйининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти бўйича Миллий Гвардия бошқармаси, Гулистон шаҳар ҳокими, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 1та, Гулистон шаҳрида 3та оилавий болалар уйи ташкил этилди.